Россия ва Озарбайжон транспорт имкониятини оширмоқчи
Россия ва Озарбайжон ҳукуматлари ўзаро товар айланмаси ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқани янада кенгайтирмоқчи.
Москвада ўтказилган учрашувда Бош вазир ўринбосарлари Алексей Оверчук ва Шоҳин Мустафоев саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция соҳаларида ҳамкорлик кўрсаткичини юксалтириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Шунингдек, томонлар “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш орқали юк ташиш ҳажми ва самарадорлигини оширмоқчи. Бунинг учун чегара ўтказиш манзиллари ўтказувчанлик қувватини кучайтириш, транспорт воситаларини ўтказиш тартибини енгиллаштириш ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА