Республика Сардорлар сайлови бошланди
Шу муносабат билан мамлакатимизнинг энг шижоатли, интилувчан ва етакчи 126 нафар сардори Бўстонлиқдаги Ёшлар оромгоҳида жам бўлди.
Бу шунчаки танлов эмас, балки ҳақиқий етакчилик мактаби, янги дўстлар топиш ва улкан лойиҳалар сари ташланган муҳим қадамдир.


Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлиб, ўзининг иқтидорини исботлаган йигит-қизларимиз энди мамлакатнинг энг асосий сардори бўлиш учун бор маҳоратларини намоён этади.
Г.Бобоева,
ЎзА