Регби орқали яқинлашув: 8 давлат Тошкентда муҳим келишувга эришди (+видео)
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий ва Жанубий Осиё регби альянси – CASA уюшмасини ташкил этиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Маросимда Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон регби федерациялари вакиллари иштирок этди. Ушбу тузилма минтақада регбини ривожлантириш, тажриба алмашинувини кучайтириш орқали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Нодавлат ва ихтиёрий минтақавий платформа сифатида фаолият юритадиган CASA аъзо мамлакатларда мусобақалар ташкил этиш ва қўшма ташаббуслар илгари суриш жараёнини мувофиқлаштиради. Шу билан бирга “Asia Rugby” ва “World Rugby” қоидалари ҳамда ваколати тўлиқ тан олинишини англатади.
Меморандумга мувофиқ, ташкилот тенглик, шаффофлик, консенсус ва халқаро регби стандартига содиқлик тамойили асосида ишлайди.
Томонлар 2026 йил 16-17 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Rugby 7s Championship” мусобақаси бўйича ҳам келишувга эришди.
Турнирда эркаклар ва аёллар терма жамоалари иштирок этмоқда.
Имзоланган ҳужжат аъзо мамлакатларнинг спорт дипломатияси, минтақавий бирдамлик ва регбини оммалаштириш йўлидаги умумий интилишини намоён этди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sExy9qptHWk" title="Regbi orqali yaqinlashuv: 8 davlat Toshkentda muhim kelishuvga erishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Ойбек Давронов (видео), ЎзА