Рассомлар учун баҳорги пленер ташкил этилди
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда “Арт-Карвон” рассомлар гуруҳи ҳамкорлигида Тошкент вилояти Паркент тумани Бўстон қишлоғида баҳорги пленер ташкил этилди.
Мазкур пленерда “Арт-Карвон” гуруҳи аъзолари — россиялик рассомлар Ирина Коваленко, Наталя Вернослова, Марина Комиссарова, Мария Коваленко, Александр Титов, шунингдек Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Олимжон Фозилов, Муроджон Ўрманов, Жумабой Мусаев, Чоршанби Шамсиев ҳамда рассом Анвар Кобилов иштирок этди.

Пленер давомида рассомлар табиат манзаралари, қишлоқ ҳаёти ва баҳорий кайфиятни ўз асарларида акс эттирди. Иштирокчилар ижодий мулоқот қилиб, ўзаро тажриба алмашди.

Пленер якунида иштирокчилар рассом Муроджон Ўрмоновнинг ижодий устахонасида бўлиб, унинг ижоди билан яқиндан танишди. Рассом ўз асарлари ва ижодий изланишлари ҳақида сўзлаб берди. Устахонада намойиш этилган асарлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Г.Бобоева,
ЎзА