Рақобат қўмитаси: аҳоли билан очиқ мулоқот
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йил якуни ва 2026 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Таъкидланганидек Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан 2025 йил якуни бўйича жами 1 минг 400 га яқин ва 2026 йил биринчи чорагида 500 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида 2025 йил давомида 160 минг нафардан ортиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати ҳимоя қилиниб, улар фойдасига қарийб 8 миллиард сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Шунингдек, 2026 йил биринчи чорагида ҳам 160 минг нафарга яқин истеъмолчи манфаати ҳимоя қилиниб, улар фойдасига 5 миллиард сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

2025 йил якуни бўйича давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан ўтказилган бошланғич қиймати 230 миллиард сўмдан ортиқ 800 га яқин, 2026 йилнинг биринчи чорагида бошланғич қиймат 17,2 миллиард сўмлик 290 га яқин танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Шундан, ўтган йил давомида 700 га яқин савдо жараёнида 1 минг 400 дан ортиқ, жорий йил биринчи чорагида 300 га яқин савдо жараёнида 500 дан ортиқ рақобатга зид ҳаракат аниқланган.
Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган 300 га яқин хариднинг 62 таси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотномалар тақдим этилди. 200 та харид юзасидан ҳудудий орган томонидан 4 та иш қўзғатилиб, 2 та мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

2025 йил давомида маҳаллий ҳокимликлар томонидан “Е-qaror” ва regulation.gov.uz порталига қўйилган 500 га яқин, 2026-йил биринчи чорагида 100 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг (ex-ante) рақобатга таъсири баҳолашдан ўтказилди. Шундан 2025 йил давомида 40 та, 2026 йил биринчи чорагида 16 та ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига зид бўлган нормалар аниқланиб, тегишли хулосалар берилди. Шунингдек, 2025 йил давомида 17 та шаҳар ва туман ҳокимлиги ҳамда 8 та давлат бошқарув органи томонидан қабул қилинган 30 мингдан ортиқ ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ, баённома ва хатлар) хатловдан (ex-post) ўтказилган. Ўрганиш якунларига кўра, 200 та ҳужжатда рақобатга зид ҳолат аниқланиб, 20 дан ортиқ давлат бошқарув органи ва маҳаллий ҳокимликка тақдимнома киритилди. Ушбу кўрсатгич 2026 йилнинг биринчи чорагида 6 та шаҳар ва туман ҳокимлиги ҳамда 3 та давлат бошқарув органи томонидан қабул қилинган 8 мингдан ортиқ ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ, баённома ва хатлар) хатловдан (ex-post) ўтказилган.
Республикада табиий монополия субъектлари сони 4 та ташкил этиб, 2025 йилда табиий монополиялар фаолияти бўйича 9 та ўрганиш ўтказилди ва улар томонидан асоссиз ҳақ ундириш ва тадбиркорлар ҳамда истеъмолчиларни камситилиши юзасидан 6 та ҳолат аниқланиб, 230 миллион сўмдан ортиғи истеъмолчига қайта ҳисобланиб берилди.
Реклама қонунчилигига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари доирасида 100 дан ортиқ текшириш ишлари амалга оширилиб, 43 та ҳолатда иш қўзғатилиб, 21 та ҳолат бўйича тегишли таъсир чоралари кўрилди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида ташқи реклама объектлари бўйича хатлов ишлари давом эттирилиб, 200 га яқин ўрганиш ўтказилди ва тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.