“Рақамли Ўзбекистон” авлодларимизга биздан муносиб мерос бўлиб қолади – Президент
Жорий йилда Тошкент вилоятининг рақамли хизматлар экспорти илк бор 50 миллион долларга етиши кутилмоқда. Ҳудуднинг мавжуд салоҳиятини янада кенгайтириш учун Нурафшон ва Чирчиқ шаҳарларида замонавий IT-парк бинолари қурилишига ҳам старт берилмоқда.
– Узоқни кўзлаб, чин дилдан амалга ошираётган ортга қайтмас ислоҳотларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкори бўлган ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлади. “Рақамли Ўзбекистон” авлодларимизга биздан муносиб мерос бўлиб қолади, – деди давлатимиз раҳбари.
Келажак технологиялари маркази Тошкент вилоятининг сунъий интеллект ва рақамлаштириш марказига, ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширадиган, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқарадиган замонавий мажмуага айланиши таъкидланди.
Шунингдек, маросимда Хитой, Россия ва Германия компаниялари иштирокида амалга ошириладиган, умумий қиймати 465 миллион доллар бўлган 9 та янги қувват қурилишига старт берилди.
Ушбу объектлар ишга тушиши натижасида 5 мингта янги иш ўрни яратилиб, аҳолининг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш сифати яхшиланади.
ЎзА