Рақамлаштириш — "қоғозсиз келажак" сари (+видео)
Рақамлаштириш ва "қоғозсиз келажак" сари ташланаётган қадамлар Ўзбекистонда давлат бошқарувини очиқ, шаффоф ва самарали қилишга хизмат қилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, рақамли трансформация жамиятни янада модернизация қилиш ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш салоҳиятига эга. Шу нуқтаи назардан, амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг келгуси беш йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси доирасида барча асосий соҳаларни рақамлаштириш ҳамда мамлакатда ҳақиқий ахборот жамиятини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясида ҳам муҳим соҳаларни рақамлаштирилишга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат хизматлари, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, йўл ҳаракати бошқаруви тизими, соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий хизматлар, банк ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва миллий иқтисодиётнинг бошқа асосий соҳаларига янги технологияларни жорий қилиш белгиланган.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА