Рақамлар ортидаги натижа ва келажакка ишонч
Жиззах вилоятида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг амалий натижалари билан эътибор қозонмоқда. Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида соҳадаги ютуқлар, мавжуд вазифалар ва истиқболли режалар хусусида атрофлича маълумот берилди.
— Ёшлар билан ишлашдаги энг муҳим мезон рақам эмас, балки ҳар бир ёшнинг тақдири, унинг жамиятда муносиб ўрин топишидир, — деди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Муродбек Раҳмонбердиев.
Таъкидланганидек, бугун вилоятда “оғир тоифа”га кирувчи 5 минг 31 нафар ишсиз ёш билан манзилли иш ташкил этилган. Уларнинг 4 минг 947 нафари ёки қарийб 98 фоизининг бандлиги таъминланди. Жумладан, 1 минг 583 нафар ёш доимий ишга жойлаштирилди, 387 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 8,4 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, 123 гектар ер майдони ёшлар учун тақсимланди, юзлаб ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди, таълимга жалб этилди ва ўзини ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлишди.
Вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида 18–30 ёшлилар томонидан содир этилган жиноятлар сони 41 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5 фоизга камайган. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони эса барқарор сақланган.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида юзлаб тадбирлар ўтказилди. Хусусан, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги 114 та лойиҳа ва тадбирда 78 минг 504 нафар, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган 106 та тадбирда 53 минг 804 нафар ёш қамраб олинди.
Матбуот анжуманида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 апрелда қабул қилинган “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ҳам алоҳида қайд этилди. Мазкур қарор асосида 7 минг 62 нафар ёшга 5 минг 242 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда ер олган 6 минг 434 нафар ёш 4 минг 760 гектар майдонда ҳосил етиштириб, 319 миллиард сўм даромад олган.
[gallery-29752]
— Ерга меҳр қўйган ёшларнинг эртанги куни ҳам, даромади ҳам мустаҳкам бўлади. Шу боис ер ажратиш дастури вилоятдаги энг самарали ташаббуслардан бирига айланмоқда, — деди Муродбек Раҳмонбердиев.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан 63 та лойиҳа учун 8,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат раҳбарининг қатор қарорлари асосида юзлаб ёшларга кўплаб молиявий кўмаклар ажратилди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳам муҳим натижаларга эришилмоқда. Бугун “Mutolaa”, “Ustoz AI”, “UzChess”, “Qizlar akademiyasi”, “Ibrat farzandlari” каби лойиҳалар платформалари орқали 518 минг нафар ёш хорижий тиллар, замонавий касблар ва интеллектуал кўникмаларни ўзлаштирмоқда. Халқаро имтиҳонларда юқори натижа қайд этган 210 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари учун 469,4 миллион сўм маблағ қоплаб берилди.
Вилоятдаги 304 маҳалланинг 293 тасида ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда. Улар ёшлар муаммоларини ўрганиш, бандликни таъминлаш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутмоқда. Сўнгги даврда бир қатор ёшлар етакчилари юқори лавозимларга тавсия этилгани ҳам бу тизимнинг самарали кадрлар мактабига айланаётганини кўрсатади.
Матбуот анжуманида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 апрелда қабул қилинган “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ҳам алоҳида қайд этилди. Мазкур қарор асосида 7 минг 62 нафар ёшга 5 минг 242 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда ер олган 6 минг 434 нафар ёш 4 минг 760 гектар майдонда ҳосил етиштириб, 319 миллиард сўм даромад олган.
— Ерга меҳр қўйган ёшнинг эртанги куни ҳам, даромади ҳам мустаҳкам бўлади. Шу боис ер ажратиш дастури вилоятдаги энг самарали ташаббуслардан бирига айланмоқда, — деди Муродбек Раҳмонбердиев.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан 63 та лойиҳа учун 8,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат раҳбарининг қатор қарорлари асосида юзлаб ёшларга кўплаб молиявий кўмаклар ажратилди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳам муҳим натижаларга эришилмоқда. Бугун “Mutolaa”, “Ustoz AI”, “UzChess”, “Qizlar akademiyasi”, “Ibrat farzandlari” каби лойиҳалар платформалари орқали 518 минг нафар ёш хорижий тиллар, замонавий касблар ва интеллектуал кўникмаларни ўзлаштирмоқда. Халқаро имтиҳонларда юқори натижа қайд этган 210 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари учун 469,4 миллион сўм маблағ қоплаб берилди.
Вилоятдаги 304 маҳалланинг 293 тасида ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда. Улар ёшлар муаммоларини ўрганиш, бандликни таъминлаш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутмоқда. Сўнгги даврда бир қатор ёшлар етакчилари юқори лавозимларга тавсия этилгани ҳам бу тизимнинг самарали кадрлар мактабига айланаётганини кўрсатади.
“Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида амалга оширилган ишлар ҳам кенг қамрови билан ажралиб туради. Ҳокимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2 минг 86 маротаба учрашув ўтказилиб, 32 минг 109 нафар ёшнинг иштироки таъминланди. Уларда билдирилган 1 минг 278 та мурожаат ва таклифнинг 879 таси жойида ҳал этилди.
— Биз учун ҳар бир мурожаат рақам эмас, инсон тақдиридир. Ёшларнинг дардини эшитиш ва муаммосини ҳал қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади, — дея таъкидлади Муродбек Раҳмонбердиев.
Матбуот анжуманида 2026 йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар ҳам маълум қилинди. Жумладан, минглаб ёшларни хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, меҳнат миграциясига тайёрлаш, IT шаҳарчалар барпо этиш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 160 миллиард сўм маблағ йўналтириш, 17 мингга яқин ёшнинг бандлигини таъминлаш ҳамда 5 минг нафар ёшнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш режалаштирилган.
Матбуот анжумани давомида соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
Ёшлар ишлари агентлиги ишларини кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари