Рамазон ойида ташкил этилган савдо ярмаркаларида нарх-наво ростдан ҳам арзонми? (+видео)
Сўровнома
Муборак Рамазон ойида яхши амаллар янада кўпроқ қилинади. Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган юртимизда бу муқаддас айём ана шундай эзгуликлар билан бошланди. Аҳоли фаровонлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қилинмоқда.
Президент топшириғи билан ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш чоралари кўрилди.
ЎзА ижодий жамоаси пойтахтимиздаги “Эски Жува” деҳқон бозорида бўлиб, нарх-наво ва маҳсулотлар сифати билан танишди. Бундай ярмаркалардаги маҳсулотлар харидорлар учун манзурми? Шу мазмундаги қисқа сўровнома ҳам ўтказилди.
Махсус комиссия ҳар куни бозорлардаги ҳолатни назорат қилмоқда. Ушбу бозор директорининг биринчи ўринбосари Насрулло Мелиқуловнинг таъкидлашича, нархларни сунъий оширишга уринилган ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсонпарварлик, ўзаро аҳиллик ва ижтимоий ҳимоя тамойиллари янада мустаҳкамланиб, эҳтиёжманд тоифаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу эзгу саъй-ҳаракатлар туфайли муборак Рамазон ойи халқимиз учун нафақат ибодат, балки бағрикенглик ва арзончилик айёмига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани эса айни фикрларимиз тасдиғидир.
Сўровномани YouTube тармоғидаги саҳифамизда томоша қилинг. Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5hgfrFkJu80" title="Ramazon oyida tashkil etilgan savdo yarmarkalarida narx-navo rostdan ham arzonmi? " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Дониёр ЯКУБОВ, Салимжон ОБИДЖОНОВ (видео), ЎзА мухбирлари