Қуёшли воҳанинг талафотли ёмғири
Сурхондарё – серқуёш ўлка. Воҳа шимол ва шарқдан Ҳисор тизмасининг тармоқлари — Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ билан ўралган.
Шерободдарё ирмоқлари бўлмиш Қоратоғдарё, Тўполондарё, Сангардакдарё, Хўжаипок асосан тоғларнинг қор-музликлари ва ёмғирдан тўйинади. Бироқ вилоят жанубидаги кенг текисликларда доим сув танқислиги кузатилади. Шунинг учун ҳам воҳаликлар нафақат жазирама иссиқ, балки кучли ёғингарчилик, сел ва сув тошқинидан азият чекади.
– Илгари Ўрмон хўжалигида ишлаганман. Турмуш ўртоғим, ўғлим, келиним ва икки набирам билан яшаймиз, – дейди Бойсун тумани Инкабод қишлоғида яшовчи Жўрақул Норқобилов. – Қишлоғимиз тоғ бағрида бўлгани учун биз томонларда ёмғир жуда қаттиқ ёғади. Қишлоқда одам йўқки, баҳордан кейин уйи ёки бошқа иморатини таъмирламаса. Бу йил аввал баҳорда мол-мулкни ихтиёрий суғурталаш мумкинлигини билиб, уйни суғурта қилдик. Гўё бир нарсани олдиндан сезгандай, бу йил ёмғир мавсуми одатдагидан инжиқ келди. Шу одмигина уйимизнинг зарар етган қисми учун «Ўзагросуғурта» ташкилоти 2 миллион сўмдан ортиқ тўлов тўлади. Мени кўриб бошқа қўни-қўшнилар ҳам суғурта билан қизиқиб қолишди. Биз оиламиз билан суғуртадан миннатдормиз,
Таъкидлаш жоизки, кучли шамол ва ёмғирдан жабр кўрганлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам учрайди.
– Уйимиз Шерабод дарёсига яқин, – дейди шерабодлик Ойсулув Қурбонова. – Тинимсиз ёмғир ёғиб, дарё ўзанидан чиқишига олиб келди. Кучли сел қишлоқдаги ўнлаб уйларни ювиб кетди. Шу жумладан бизнинг иморатимиз зарар кўрди. Турмуш ўртоғим туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида оддий ишчи бўлиб ишлайди. Ўзим уй бекаси, икки нафар фарзандимиз бор. Ҳар йили уй таъмирлашга шароитимиз тўғри келмайди. Ҳайриятки, турмуш ўртағим уйни суғурталатган эканлар. Бўлмаса, шундоқ ҳам қурилиши якунига етмаган иморатларимизнинг битказиш яна орқага суриларди. Уйнинг шамолдан зарар етган қисми учун суғурта компанияси тўлиқ қоплаб берди. Бунинг учун «Ўзагросуғурта»дан миннатдормиз. Худо хоҳласа келгуси мавсум бутун овулимиз билан иморатларимизни суғурта қиламиз. Кун сайин қишлоғмизда суғуртага қизиқиш ортмоқда,
Эслатиб ўтамиз, «Ўзагросуғурта» АЖ Сурхондарё вилояти филиали томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қарийб 400 та суғурта ҳодисаси бўйича 10 миллиард сўмга яқин тўловлар амалга оширилган.
«Ўзагросуғурта» АЖ Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида