Қозоғистон нодир металлар саноатини ривожлантиради
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев нодир ер металлари каби муҳим материаллар саноатини ривожлантиришга бағишланган Хавфсизлик кенгаши йиғилишига раислик қилди.
У мамлакатнинг муҳим ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятини эътироф этиб, стратегик материаллар учун рақобат кучайиб бораётганини таъкидлади.
– Дунёдаги ҳозирги вазият захирага эга бўлган юртлар учун қулай, таъбир жоиз бўлса, ноёб имконият яратмоқда, – деди президент.
Йиғилиш якунида ҳукуматга геологик қидирув ва қайта ишлашни жадаллаштириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, лаборатория ва кадрлар ресурсини мустаҳкамлаш ҳамда маъмурий тўсиқларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди.
С.Раҳимов, ЎзА