Қозоғистон Боку-Супса қувурини нефть экспорт йўналиши сифатида кўриб чиқмоқда
Қозоғистон муқобил нефть етказиб бериш йўналишлари, жумладан Боку-Супса қувуридан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда, деди ушбу мамлакат энергетика вазири Ерлан Аккенженов.
Мулозим таъкидлашича, Каспий қувур консорциуми Қозоғистон нефти учун асосий экспорт йўналиши бўлиб қолмоқда, ҳозир бошқа муносиб муқобил йўқ.
“Kazinform” агентлиги мазкур таклиф мавжуд инфратузилмани алмаштириш эмас, балки экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва халқаро бозорга нефть етказиб беришда мослашувчанликни оширишга қаратилганига эътибор қаратган.
С.Раҳимов, ЎзА