Қўшма Штатлар 2276 йилда очилиши керак бўлган вақт капсуласини муҳрлади
АҚШ Мустақиллик декларацияси имзоланганининг 250 йиллиги учун яратилган расмий миллий вақт капсуласини муҳрлади, деб хабар бермоқда “Fox News” нашри.
Таъкидланишича, махсус капсула 4 июль куни Филадельфияда ер остига кўмилиб, роппа-роса 250 йилдан кейин - 2276 йилда очилади. Капсула барча 50 штатдан келган буюмларни, шунингдек, ҳукуматнинг учта тармоғи вакилларининг хатларини ўз ичига олади.
Замонавий артефактлар орасида “iPhone 17 Pro Max”, эсдалик тангалари, санъат асарлари ва 21 асрнинг мамлакатдаги ҳаётини акс эттирувчи бошқа буюмлар бор.
С.Раҳимов, ЎзА