Қорақалпоғистонда хусусий боғча очадиган тадбиркорларга имтиёзли давр билан 7 фоизли кредит берилади
Қорақалпоғистонда мактабгача таълим қамрови 84 фоизга етган. Бироқ Амударё, Бўзатов, Тахиатош, Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Элликқалъада бу кўрсаткич ҳали ҳам пастлиги қайд этилди.
Энди Қорақалпоғистонда хусусий боғча очадиган тадбиркорларга 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан 7 фоизли кредит берилади.
Қолган вилоятларда кредит ставкаси марказдан узоқ-яқинлигига қараб, 7 фоиздан 15 фоизгача бўлади.
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА