Қўқон шаҳар ҳокими Президент сайловида овоз берди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, 180-сайлов участкасида ва Қўқон шаҳрида овоз берган биринчи фуқаро бўлди.

Сайлов участкасининг тантанали очилишида Ўзбекистон мадҳияси янгради. Қўқон шаҳрида 24 октябрь куни #мадхия хештеги остида умумхалқ челленжи ўтказилиб, барча фуқаролар соат 8:00 да қаерда бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини тинглаб, айтдилар.
М. Сулаймонов, ЎзА