Қисқа хабарлар (+видео)
Юртимиз ҳаётига оид куннинг энг муҳим воқеа ва ҳодисалар тафсилоти билан "Қисқа хабарлар" дастури
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
- Миллий статистика қўмитаси томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов соҳа ходимлари ва мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиқди.
- Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фуқароларнинг мурожаатлари асосида уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда.
- Тошкент халқаро аэропортида футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Шу ва бошқа куннинг муҳим хабарлари билан видео давомида танишинг:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/b9rf6FzR0-s" title="QISQA XABRLAR 01.07.2026" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, Салимжон Обиджонов, ЎзА