Қишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг барчасида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режали амалга оширилмоқда.
Тумандаги Юқори, Шомат, З. Ҳабибий, Муаззимбой маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйларда ҳам мавсумни кўнгилдагидек ва беталофат ўтказиш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётир.
Биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш, коммунал соҳа вакиллари томонидан кўриклар ўтказиш, ёнғин ва турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
[gallery-14472]
Хусусан, Мустақиллик маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан суҳбатлашиб, мавсумни беталафот ўтказишга доир тавсиялар берди. Шунингдек, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли уйларида дудбуронларни тозалаш ишлари олиб борилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА