Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 50 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Cифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши вилоят божхона соҳаси ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Нахаобай Айитбаев (исми-шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 50 миллион сўмлик бўлган сифати кафолатланмаган тиббиётда кенг фойдаланиладиган тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.
Халқимизда, қинғир ишнинг қийиғи 40 йилдан кейин ҳам чиқади, деган нақл бор. Нахаобай Айитбаевнинг ноқонуний йўл билан юртимизга олиб кириб, ноқонуний савдосини ташкил этмоқчи бўлган 50 миллион сўмлик тиббиёт воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА