Қашқадарёда ободонлаштириш бошқармаларига махсус техникалар топширилди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди. Қашқадарё вилоятида ҳудудларни ободонлаштириш ва йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар доирасида туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига янги махсус техникалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги тегишли қарори асосида вилоятдаги туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари учун жами 14 та махсус техника харид қилинди.
Уларнинг 4 таси икки валли йўл катоги, 10 таси эса асфальт ётқизгич (асфальтоукладчик)дан иборат.
Замонавий техникалардан ҳудудлардаги ободонлаштириш ишлари, хусусан, йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш жараёнларида самарали фойдаланиш кўзда тутилган.
Янги техникаларнинг ишга туширилиши йўл инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини тезкор ва сифатли ташкил этиш имконини янада кенгайтиради.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири