Қаршида Ўзбек оғир атлетикасининг янги чемпионлари кашф этилмоқда
Қарши шаҳрида оғир атлетика бўйича U-17 ва U-15 ёш тоифаларида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати ўзининг юқори нуқтасига яқинлашмоқда.
Чемпионатнинг ортда қолган олтинчи кунги беллашувлари натижасига кўра, 17 ёшлилар ўртасида 16 та жамоа орасида Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ёш оғир атлетикачилари 6 та олтин ва 2 та кумуш медал билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 15 ёшлилар мусобақасида 24 та жамоа орасида Республика оғир атлетика маркази тарбияланувчилари 5 та олтин ва 4 та кумуш медал билан турнир жадвалини бошқармоқда.

Бугун 28 апрель чемпионатнинг еттинчи кунги баҳсларида қизлар -77 килода, йигитлар 75 ва +75 килограмм оғирликдаги совринли ўринлар учун кураш олиб боради.


Ўзбек оғир атлетикасининг янги юлдузларини кашф этадиган мамлакат чемпионати 30 апрелга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА