“Прокурор кубоги”нинг Нукус шаҳар босқичи ўтказилди
Нукус шаҳар прокуратураси ташаббуси билан 17–18 август кунлари 2011–2012 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақасининг Нукус шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ҳамда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, куч ва маҳоратини намойиш этиб, ғолиблик учун қизғин беллашдилар. Мусобақа якунига кўра, юқори натижа қайд этган ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундай спорт тадбирларининг мунтазам ўтказилиши ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний чиниқиши ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, ёш авлодни иродали ва фаол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири