Прокурор аҳоли мурожаатларини ўрганди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов Сирдарё тумани Орзу маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 100 дан зиёд фуқаро иштирок этди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, деҳқончилик учун ер ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, имтиёзли кредит олиш, ўқиш учун контракт тўловига ёрдам, ичимлик суви таъминоти масалаларида 50 дан зиёд мурожаат билдирилди.
Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Ўрганиш ва муддат талаб этиладиган масаллар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
[gallery-13156]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА