“PROFATOMFEST-2026”: билим, лидерлик ва хавфсизлик
Шу кунларда Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги "Арман Дала" дам олиш оромгоҳида "Ёшлар - ўзгаришлар энергияси: рақамлаштириш, лидерлик ва хавфсиз меҳнат" шиори остида "PROFATOMFEST-2026" ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Халқаро тадбирда Ўзбекистондан энергетика соҳаси ва касаба уюшмалари фаоллари, жумладан, "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг Фарғона ИЭМ ва Муборак ИЭМ филиаллари ёшлари ҳам иштирок этяпти.
Форум доирасида рақамлаштириш, лидерлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда. Иштирокчилар учун семинарлар, маърузалар, амалий машғулотлар ва спорт тадбирлари ташкил этиляпти.
Жамият ахборот хизматига кўра, тадбир ёш мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда касаба уюшмалари фаолиятида ёшларнинг иштирокини кучайтиришга хизмат қилади.
Форум эртага, 26 сентябрь куни ўз ишини якунлайди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА