Президент ташаббуслари эътироф этилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида педагоглар билан бўлиб ўтган учрашувда илгари сурган таклиф-ташаббуслари моҳияти кенг муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Президентимиз учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги ташаббуслар илгари сурди. Жумладан, ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги етакчи ўқитувчиларни мукофотлаш, минг нафар педагогни хорижда стажировкага юбориш, миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоиз устама тўлаш бўйича ташаббуслар айтиб ўтилди.
https://uza.uz/uz/collection/31782]
Шунингдек, илғор педагоглар учун “Абдулла Авлоний” номидаги давлат мукофотини таъсис этиш, битирувчиларни касб ва хорижий тилга ўргатиш, аниқ ва табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш, касбий ва олий таълимда дуал таълимни кенгайтириш каби вазифалар белгиланди. Халқ вакиллари ушбу ташаббусларни алоҳида эътироф этиб, бу вазифалар ўқитувчи касбининг нуфузини янада мустаҳкамлашини қайд этди.
Шунингдек, фракция аъзолари замонавий билимга эга, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни тарбиялашда устоз ва мураббийларнинг ўрни, меҳнати беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларнинг мақомини янада юксалтириш муҳимлигини қайд этдилар.
М.Комилова, А.Алижонов (сурат), ЎзА