Президент Олимпиадасида 3,5 мингдан зиёд ёш 26 та спорт тури бўйича куч синашади
Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўтказилаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари спортчи ёшлар, мураббийлар ва спорт фидойиларини мусобақа бошланиши билан табриклади.
Бу йилги беллашувларда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 3,5 мингдан зиёд ёш олимпия ва паралимпия йўналишидаги 26 та спорт тури бўйича куч синашади. Уларга 1,5 минг мураббий ҳамроҳлик қилмоқда.
– Ҳар бирингиз бу майдонга ўз орзуингиз, ўз мақсадингиз, энг асосийси, ғалабага бўлган катта ишончингиз билан келгансиз, – деди Президентимиз спортчи ўғил-қизларга мурожаат қилиб.
Бугун беллашаётган ёшлар орасидан эртага дунёни ҳайратга соладиган чемпионлар ва рекордчилар етишиб чиқишига ишонч билдирилди.
ЎзА