Полина Кудерметова Пекин кортларини "ёндирмоқда"
Хитойнинг Пекин шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган WTA 1000 туркумига кирувчи “China Open — 2026” халқаро турнирида Полина Кудерметова навбатдаги босқичга йўл олди.
Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи босқичида Полина Кудерметова даниялик Клара Таусон билан куч синашди. Учрашувда теннисчимиз 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Полина Кудерметова учинчи босқичда россиялик Мирра Андреевага қарши кортга чиқади.
«China Open–2026» турнирининг ушбу босқичида яна бир вакилимиз Мария Тимофеева япониялик Наоми Осакага 3:6, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Мусобақадаги энг кучли теннисчимиз Камилла Раҳимова эса эртага иккинчи босқичда канадалик Лейла Фернандесга қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА