Полина Кудерметова Пекин кортларида порламоқда
Хитойнинг Пекин шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган WTA 1000 туркумига кирувчи “China Open — 2026” халқаро турнирида Полина Кудерметова муваффақиятли иштирок этмоқда.
Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳсларида Полина Кудерметова қуръа натижасига кўра, мирслик Маяр Шериф билан биринчи босқичда тўқнашиши керак эди. Бироқ, Маяр номаълум сабабларга кўра, мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Натижада Полина илк даврада хитойлик Есин Ма билан куч синашди ва 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Энди теннисчимиз “China Open — 2026” турнирининг иккинчи босқичида даниялик Клара Таусон билан куч синашади.
Мазкур мусобақадаги яна бир вакилимиз Камилла Раҳимова илк даврада испаниялик Марина Бассольс Риберага қарши кортга чиқади. Учрашув эратага мамлакатимиз вақти билан соат 07:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА