Пол Капур: Тарихни шу ерда ҳис қиласиз
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди.
Меҳмон мажмуада исломгача бўлган давр цивилизациясидан тортиб, Янги Ўзбекистон даврига қадар тарихий жараён, буюк алломалар илмий-маърифий мероси, ноёб қўлёзмалар ва муқаддас ёдгорликлар билан танишди. Шунингдек, замонавий рақамли технология асосида яратилган интер фаол экспозицияларга эътибор қаратди.

– Бу муҳташам маскан, – деди юқори мартабали меҳмон. – Ислом тарихи ва маданиятининг асрлар давомидаги тараққиёти билан танишиш мен учун унутилмас тажриба. Бу масканда тарихни шунчаки китоб саҳифалари орқали эмас, балки ўз кўзингиз билан кўрасиз ва ҳис қиласиз.
Айниқса Қуръони каримга бағишланган голографик намойиш АҚШ вакилида илиқ таассурот уйғотди. Унинг таъкидлашича, Марказ Ислом цивилизациясининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини яққол намоён этади. Шу билан бирга ёш авлод тарихий мерос, илм-фан ва маърифатнинг аҳамиятини янада теран англашига кўмаклашади.

Самир Пол Капур ёшларни Марказ билан яқиндан танишишга чақирди.
Д.Ҳакимов, ЎзА