Покистон мактабида фожиа: 35 ўқувчи ҳалок бўлди
Покистон шимоли-шарқидаги Хайбер Пахтунхва вилояти Пешовар шаҳрида хусусий мактаб томи қулаб тушди. Фалокат 7-12 ёшли камида 35 ўқувчининг ўлимига сабаб бўлгани, 45 киши жароҳат олгани хабар қилинган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишича, жароҳатланганлардан беш нафарининг аҳволи оғир.
Қутқарув амалиёти тахминан беш соат давом этган. Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар жабрланганларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш, бундай фожиалар такрорланмаслиги чорасини кўриш учун мактабда хавфсизлик қоидасини тартибга солиш учун зарурлигини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА