Пилла етиштириш фойдали соҳага айланади
– Бу йил Фарғона вилоятида 46,5 минг қути ипак қурти парваришланиб, 2,8 минг тонна пилла ҳосили етиштириш режалаштирилган. Унинг 33,4 минг қутиси касаначилар ҳамда 13,1 минг қутиси фермер хўжаликлари томонидан парваришланди, – дейди Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Асилбек Турсунов.
– Натижада вилоятда 92 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, уларга ипакчилик кластер корхоналари томонидан 111,4 миллиард сўм маблағ тўлаб берилади. Шунингдек, берилган имтиёзлар ҳисобига 41,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ўзлаштирилиши мақсад қилинган. Шу тариқа 1 қути ипак қурти боқиб, 60-65 кг пилла топширган қурт боқувчининг бир ойлик даромади ўртача 7 миллион сўмни ташкил этишига эришилади.



Айни кунларда Фарғона вилоятида пилла ҳосилини йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хусусан, Ёзёвон, Бағдод ва Қува туманларида илк ҳосилни териб олиш ишларига астойдил киришилди.



Мавсум юмушларини сифатли бажаришда фаоллик кўрсатган соҳа маъсуллари, илғор пиллакорлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА