Перу президенти Мануэл Мерино истеъфо берди
Унинг истеъфоси мамакатда норозиликлар тўхтамаётгани сабабли эълон қилингани айтилмоқда.
Меринонинг баёноти RPP радиоси орқали ўқиб эшиттирилган.
Перу Конгресси 9 ноябрда президент Мартин Вискаррнинг ўз вазифасини бажара олмаётганини тан олиб, унинг импичменти учун овоз берган эди. Собиқ давлат раҳбарини 2011-2014 йиллар оралиғида Мокегуада губернатор бўлган чоғда порахўрлик қилганликда айблашган.
Импичментнинг эртаси куни унинг ўрнини конгресс спикери эгаллади. Шундан кейин мамлакатда норозилик чиқишлар бошланиб кетди ва олти кундан буён тўхтамаяпти.
Хабарда айтилишича. куни кеча митинг иштирокчиларини тарқатишда икки киши қурбон бўлган, 94 киши жароҳат олган.