Пайшанба – “Ёшлар куни”: ҳарбий-спорт мусобақаси ташкиллаштирилди (+видео)
Хабарингиз бор, юртимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда "Ёшлар куни" бўлиши белгилаб берилган. Шу муносабат билан ўқувчи-ёшларни ҳарбий - амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга, буюк аждодларимиз каби мард, жасур, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, ватанпарвар ҳамда қийин ва экстремал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети томонидан пойтахтимизнинг Юнусобод тумани 9-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа қизғин, муросасиз ва юқори жадалликда давом этди.
Ҳарбий-спорт мусобақаси якунига кўра, қуйидаги ўринлар белгиланди:
3-ўринни 80-сонли умумтаълим мактаби;
2-ўринни 63-сонли умумтаълим мактаби;
1-ўринни 9-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчилари эгалладилар. Мусобақа якунида Ғолиб ва совриндолар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/b0w-0xJ5y-U?si=yhUErjtlM8yCVeMS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА