“Пахтакор” Бухородан 3 очко билан қайтди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури навбатдаги кунида учта беллашув ўтказилади. Дастлаб соат 19:00 да “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” – “Локомотив” ўртасидаги тўқнашув старт олса, соат 20:15 да “Динамо” ва ОКМК жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Мазкур турнинг кеча бўлиб ўтган учрашувида “Бухоро” ўз майдонида “Пахтакор” клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдаги ягона гол 15-дақиқада Башар Ресан томонидан киритилди. Шу тариқа, пойтахтимизнинг бош жамоаси очколар сонини 24 тага етказиб олди.

Шунингдек, Анвар Ғофуров бошчилигидаги "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Машъал" клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада "Сурхон" очколар сонини 11 тага етказиб олган ҳолда 10-ўринга кўтарилди. Муборакликлар эса мавсум бошидан бери фақатгина мағлубият аламини тотгани боис, ҳамон очкосиз сўнгги ўринда қолмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА