Параосиё ўйинларида медалларимиз 96 тага етди
Бугун, 22 октябрь куни V ёзги Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар пара енгил атлетика, пара велошоссе, пара пауэрлифтинг, пара ўқ отиш, пара сузиш ва пара қиличбозлик бўйича баҳсларда иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, эрта тонгдан, ўйинларнинг пара енгил атлетика баҳсларида Баротжон Бахтиёров олтин медалга сазовор бўлди. У F36 классида ядро улоқтириш мусобақасида 15,98 метр натижа қайд этиб, Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Шунингдек, Севинчбек Ҳусанов пара енгил атлетиканинг T12 классида узунликка сакраш баҳсида 6,54 метр натижа қайд этиб кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида F56 классидаги ядро улоқтириш баҳсида Моҳигул Шаробиддинова эса 8,46 метр натижа билан кумуш медалга эга чиқди.
Айни дамда, Ўзбекитсон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони, 31 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза, жами 96 тага етган ҳолда умумжамоа орасида иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА