Параосиё ўйинлари: Боймурод Явкочев — чемпион, Азимбек Абдуллаев — кумуш медаль соҳиби
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Параосиё ўйинларида пара велоспортчиларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритди.
V ёзги Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик пара велоспортчилар 4000 метрга якка таъқиб пойгасида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида C5 классидаги финал баҳсида Боймурод Явкочев барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Азимбек Абдуллаев эса мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза медали Бирлашган Араб Амирликлари вакилига насиб этди.
Шунингжек, Ёрқинбек Одилов F57 классида диск улоқтириш баҳсларида 45,10 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА