Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва жаҳон чемпионлари Тошкентда куч синашмоқда
Бугун, 2 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт майдонида “Uzbekistan Para Athletics Open Championships 2026” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.
Келгуси йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати олдидан тест мусобақаси саналган мазкур турнир пара енгил атлетиканинг 126 та дастурини қамраб олади. Ўзбекистон очиқ чемпионати мақомидаги баҳслар 60 та югуриш, 27 та ядро, 11 та диск, 3 та клаб, 11 та найза улоқтириш ва 2 та баландликка ҳамда 12 та узунликка сакраш мусобақаларидан иборат этиб белгиланган.

Тошкент пара енгил атлетика халқаро мусобақаларида иштирок этиш учун юртимизга Бразилия, Хитой, Чехия, Дания, Греция, Ҳиндистон, Польша, АҚШ сингари 18 та давлатдан 300 нафардан ортиқ матонат соҳиблари етиб келган.
Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, жаҳон чемпионати совриндорлари иштирок этаётган халқаро турнир баҳслари 4 ноябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА