Ўзстандарт агентлиги: амалиёт, ислоҳот ва самара
Ўзстандарт агентлиги томонидан агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан медиа тур ташкил этилди.
Дастлаб агентликнинг вилоятдаги филиаллари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида журналистларга маълумот берилди.
Навоий вилояти шаҳар ва туманларидаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб илм-фан ва инновацияларни қамраб олган ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга хизмат қилувчи 22 та саноат корхоналари ўрганилиб чиқилди ҳамда озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш, чарм, кимё саноати соҳаларида истиқболли лойиҳа ташаббускорларини бирлаштириган 18 та “саноат кластери” ташкил этиш режалаштирилди.
“Саноат кластери” корхоналарига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари учун 214 та, шундан 67 таси халқаро талабларга уйғунлашган стандартлар ва 5 таси техник регламентлар далолатнома асосида етказиб берилди.
“Саноат кластери” корхоналарида тегишли йўналишларда мутахассисларни тайёрлаш, илм-фанга боғлиқ янги инновацион лойҳаларни ишлаб чиқиш тадқиқот маркази платформасини ташкил этиш бўйича Навоий давлат кончилик институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
– Мутахассисларимиз томонидан 2020 йилнинг 11 ойида вилоятнинг 205 та корхонасида профилактика ишлари амалга оширилди, – дейди Агентлик департаменти вилоят филиали масъул ходими Фазлиддин Латипов. – Ўрганилган 205 та корхонадан 165 таси ишлаб чиқариш корхоналари бўлиб, шундан 70 та корхона ҳозирги кунда экспорт фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 21 та корхона маҳаллийлаштириш дастурига киритилган. 42 тасида маҳсулотлар сифатини назорат қилиш бўйича синов лабораториялари ташкил этилган, 75 тасида бошқа лабораториялар билан шартнома асосида синовлар ўтказиб борилмоқда. Профилактика тадбирлари ва ўрганишлар натижасида корхоналар 1400 та давлатлараро стандартлари, 374 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари, 70 та техник регламентлар ва 24 та халқаро стандартлари, жами бўлиб 1868 та меъёрий ҳужжатлар билан бепул таъминланди ва 182 та корхоналарнинг 1700 та меъёрий ҳужжатлари актуаллаштириб берилди.
Шунингдек, вилоятдаги қиёслаш кўригидан ўтказмасдан фойдаланиб келинаётган 47 та корхонанинг 350 дона ўлчаш воситалари қиёслаш кўригидан ўтказилишга, 14 та корхонага мувофиқлик сертификати олишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Агентлик тизимидаги “Uz-Test” ДУК, “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” ДКнинг вилоятдаги филиаллари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
– “Uz-Test” ДУК вилоят филиали томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектлари томонидан четдан олиб келтирилган ва юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мувофиқлигини баҳолаш юзасидан 2264 та ариза қабул қилинган, – дейди филиал раҳбар Умид Авезов. – Ҳозирги кунда тадбиркорлар томонидан келиб тушган аризаларнинг 1605 тасига мувофиқлик сертификати расмийлаштириб берилган, 249 тасига ўрнатилгандан сўнг сертификатлаштириш бўйича хат берилган бўлса, 277 та қарор бўйича аризалар маҳсулотларни идентификация қилиш ва намуна танлаш учун тақдим қилинмаганлиги, шартномалар расмийлаштирилмаган ва тўланмаганлиги сабабли ҳамда тадбркорлик субъектлари томонидан берилган хатлар асосида бекор қилинган.
[gallery-474]
“Uz-Test” ДУК Навоий филиали синов лабораторияси томонидан Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган 3082 та ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини синаш йўли билан доимий мувофиқлиги баҳоланиб келинмоқда.
“Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” ДК Навоий филиалига 11 ой давомида 1586 та мурожаат келиб тушган ва барча мурожаатлар ижроси таъминлаб берилган.
– Филиал томонидан вилоятнинг 29 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт бирлашмалари, пахта кластерлари, донни қайта ишлаш заводларининг 24760 дона ўлчаш воситалари ва 825 дона синов воситалари метрологик текширувдан ўтказиб берилди. Шу даврда филиал томонидан 10 та йирик, Навоий ЭИЗнинг 5 та ишлаб чиқариш корхонаси ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг тиббиёт бирлашмаларига сайёр хизмат кўрсатилди. 46 та корхона ва ташкилотлар томонидан четдан келтирилган 227 ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиб, расмийлаштирилади. Бундан ташқари, корхона томонидан ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида логистика хизматлари кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган 6221 та мурожаатга кўра маиший электр энергия, газ ва сув ҳисоблагичлар қиёслашдан ўтказилиб, ўз вақтида расмийлаштирилди, – дейди филиал раҳбари Абдуазиз Холов.
Медиа тур доирасида журналистлар Навоий эркин иқтисодий зонасида “UzEraeCable” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ва “Polipropilen quvurlar” шўъба корхонаси фаолияти билан танишди.
UzEraeCable” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Корея кўшма корхонаси тасарруфида синов лабораторияси мавжуд бўлиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитацияланган. Корхонада йилига 130 минг километр сим, 120 минг дона (манфий ва мусбат) жгут, AVS, AVSS, AVSF, AV, FLK, FLKK, FLY, FLRY-A, FLRY-B маркали 39 хилдаги автомобил кабеллари ва аккумулятор жгутлари ишлаб чиқарилади. Корхона томонидан серияли равишда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўнатилган тартибда сертификатлаштирилган. Шунингдек, корхонада ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизими жорий этилган ва сертификатлаштирилган.
– Бундан ташқари корхонада ИСО/TS 16949 халкаро стандарти талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизими жорий этилган ва «DQS Qualiti Systems» сертификатлаштириш идораси томонидан сертификатлаштирилган, – дейди Ўзстандарт агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоир Аманов. – Корхонада мавжуд ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ва синов ускуналарини аттестациялаш каби метрологик хизматлар Агентлик ҳузуридаги “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” ДК Навоий филиали томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
“Polipropilen quvurlar” шўъба корхонасида 9 хил ўлчамдаги полипропилен қувурлари, бир неча хил ўлчамдаги бутловчи қисм (фитинг)лар ишлаб чиқарилади. Корхонада ISO 9001:2008, ISO 14001:2004, ISO 18001:2011 Халқаро стандартлар бўйича сифат тизими жорий этилган.
Корхона томонидан серияли равишда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар “Uz-Test” ДУК филиаллари томонидан ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати корхона ҳузуридаги аттестацияланган лабораториясида амалга оширилади.
Медиа тур доирасида журналистлар Ўзстандарт агентлиги томонидан агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлди.
Абдували БЎРИЕВ, Сирож АСЛОНОВ (фото), ЎЗА