“Ozon” дрон ҳужумидан 374 миллион доллар зарар кўрди
Россияда энг йирик бозорлардан бири ҳисобланган "Ozon" компаниясининг 11 логистика мажмуасига дрон ҳужуми оқибатида етказилган зарар миқдори тахминан 374 миллион долларга баҳоланди.
Бу рақам корхона томонидан эълон қилинган 2026 йил учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботда келтирилган. Қайд этилишича, жорий йил август ойидан буён учувчисиз учоқлар зарбаси туфайли “Ozon” мажмуаларида турли даражада ёнғин чиққан.
Кўрилган зиён сотувдаги маҳсулотлар йўқолиши, муҳим воситалар шикастланиши ёки қадрсизланиши, шунингдек бошқа турдаги чиқим ва харажатларда намоён бўлган. Компания вакиллари таъкидлашича, жабрланган объектлардаги актив ва товарларнинг маълум қисми суғурта қилинган. Ҳозир суғурта ташкилотлари билан товон пули ундириш бўйича музокара олиб бориляпти.
Табиийки, суғурта тўлови зарарни тўлиқ қопламаслиги мумкин. Шунингдек, “Ozon” бундай ҳодисалар ҳудудий амалиёт жараёнида узилиш келтириб чиқариши, қўшимча сарфга сабаб бўлиши ва умумий молиявий кўрсаткичга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА