Озиқ-овқат маҳсулотлари — арзон нархларда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва байрам кунларида юртдошларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида Наманган вилоятида қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлатобод туманидаги “Яшил” деҳқон бозорида аҳоли учун кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиш йўлга қўйилди.
[gallery-30854]
Савдо расталарида гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи, шакар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари қулай нархларда таклиф этилмоқда.
Бундай савдолар байрам арафасида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ва истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА