Ўзга шахснинг уйини эгаллаб олганлар чиқарилди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2026 йил 12 май кунги қарорига асосан жавобгарлар Ж.С. ва Г.Қ.ларни яшаш ҳуқуқи бўлмаган Нукус шаҳри, “Ҳаво йўли” маҳалла фуқаролар йиғини Олтин ўрда кўчаси, 25-уйда жойлашган хонадонларнинг биридан мажбурий чиқариш белгиланган.
Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро варақаси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди. Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгарларга суд қарори ижросини таъминламаслик қўшимча маъмурий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида тушунтириш ва огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида, жавобгарлар бўшатиб беришлари белгиланган хонадондан чиқарилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири