Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди
Шу кунларда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Польшада ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Познань шаҳрида давом этаётган мусобақада бир қатор спортчиларимиз саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, ярим финал ва финал босқичларига йўлланма олди.
Қуйида улар билан танишасиз:
C-1 1000 метр: Диёрбeк Маматқулов;
K-4 500 метр: Зиёдбек Йўлдошалиев, Александр Зарубин, Самандар Ҳайдаров, Озоджон Амриддинов;
K-4 500 метр (аёллар): Милана Душев-Янич, Екатерина Шубина, Арина Танатмишева, Шаҳризода Мавлонова;
C-2 500 метр: Шоҳсанам Шерзодова, Нилуфар Зокирова;
C-1 200 метр: Артур Гулиев;
C-1 500 метр: Владлен Денисов;
K-1 500 метр: Арина Танатмишева;
K-1 1000 метр: Шаҳриёр Маҳкамов;
C-2 200 метр: Шоҳсанам Шерзодова, Нилуфар Зокирова.
Параканоэ дастурида эса KL3 200 метр йўналишида Шаҳноза Мирзаева ҳамда VL3 200 метр баҳсида Тўрабек Назарқулов финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА