Ўзбекистонлик чим устида хоккейчилар “Junior AHF Cup”да кумуш медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Талдиқўрғон шаҳрида чим устида хоккей бўйича ўтказилган “Junior AHF Cup” мусобақасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари тарихий натижага эришди.
Гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этган ёш чим устида хоккейчиларимиз илк бор мусобақанинг кумуш медалига эга чиқди.
Ҳамюртларимиз саралаш мусобақаларида Қозоғистон жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Таиландни 4:0, Эронни эса 9:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши муносиб кураш олиб борди.
Муросасиз кечган ўйин 5:3 ҳисобида Жанубий Корея фойдасига ҳал бўлди. Ушбу натижа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Junior AHF Cup”да фахрли иккинчи ўринни эгаллашини таъминлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА