Ўзбекистондаги меҳнат муносабатларига оид тажриба халқаро конференцияда тақдим этилди
Альбания пойтахти Тирана шаҳрида Касаба уюшмалари федерацияси ташкил этилганининг 35 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Ҳусан Эрматов ҳам иштирок этди.

Сенат аъзоси халқаро конференцияда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Сенатор мамлакатимизда халқаро меҳнат конвенцияларини имплементация қилиш, меҳнат соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳамда замонавий меҳнат муносабатларини шакллантиришга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинганини таъкидлади.
Конференция давомида меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир иштирокчилари мазкур йўналишларда тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Н.Абдураимова,
ЎзА