Ўзбекистондаги демографик ҳолат қандай ?
Ўзбекистондаги демографик ҳолат кун сайин узгариб бормоқда. Бу эса ижтимоий-иқтисодий ривожланишни кўрсатувчи асосий мезонлардан бири. Миллий статистика қўмитаси 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра эълон қилган янги ҳисоботи мамлакат демографиясидаги муҳим ўзгаришларни кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, юртимизнинг доимий аҳоли сони 38 миллион 382 минг 685 кишига етди.
Гендер масаласида эркаклар сони аёллардан бироз устунлик қилмоқда. Хусусан, мамлакатда 19,3 миллион эркак (50,4%) ва 19,1 миллион аёл (49,6%) истиқомат қилмоқда. Урбанизация жараёни ҳам изчил давом этаётганини кузатиш мумкин: бугунги кунда аҳолининг 50,9 фоизи (19,5 млн киши) шаҳарларда, 49,1 фоизи (18,8 млн киши) эса қишлоқ жойларида яшамоқда.
Оилавий муносабатлар статистикасига назар ташласак, жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 42,3 мингта янги оила қурилгани қайд этилган. Лекин, ажралишлар сони ҳам кам эмас — 12,7 мингта оила ажрим сабаб бузилган.
Ташқи миграция масаласида эса чиқиш оқими кириш оқимидан юқорилигича қолмоқда. Чорак давомида юртимизга 721 киши кўчиб келган бўлса, 2 277 киши ўз истиқомат жойини хорижга ўзгартирган.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА