Ўзбекистонда спорт, хусусан, футболга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар катта ютуқларга катта замин бўлди
Сўнгги йилларда жойларда 200 дан зиёд йирик спорт иншооти, 4 мингга яқин хусусий спорт клуби иш бошлади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллага спорт майдончалари қуриб берилди. Пойтахтимизда замонавий Олимпия шаҳарчаси барпо этилди, Юқори Чирчиқда “Миллий футбол маркази” ишга туширилди. Ҳар бир вилоятда биттадан профессионал футбол академияси ва футбол мактаблари ташкил қилинди.
Бу ишлар ҳисобига ҳаваскор футболчилар сони 5 миллионга етди, футбол билан мунтазам шуғулланувчилар 1 миллион 300 мингдан ошди, профессионал футболчилар 17 мингга етди.
Энг асосийси, футболда коррупция ва таниш-билишчилик деган иллатларга барҳам берилди. Очиқ ва шаффоф тизим яратилди. Бу энг иқтидорли ёшларни, ростакам истеъдодларни катта майдонга олиб чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашуви давом этмоқда.
ЎзА