Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони қанча?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида республикамизда филиаллар билан бирга жами 215 та олий таълим ташкилоти фаолият юритган.
Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 7 тага камайган.
Шу билан бирга, мамлакатда нодавлат секторининг иштироки ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирда 97 та нодавлат олий таълим ташкилоти талабаларга таълим хизматлари кўрсатмоқда.
Ҳудудлар кесимида олий таълим ташкилотлари сони:
Тошкент шаҳри — 98 та
Тошкент вилояти — 19 та
Самарқанд вилояти — 14 та
Қорақалпоғистон Республикаси — 11 та
Бухоро вилояти — 11 та
Андижон вилояти — 9 та
Қашқадарё вилояти — 9 та
Фарғона вилояти — 9 та
Сурхондарё вилояти — 8 та
Хоразм вилояти — 8 та
Наманган вилояти — 6 та
Жиззах вилояти — 5 та
Навоий вилояти — 5 та
Сирдарё вилояти — 3 та.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, олий таълим ташкилотларининг қарийб ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.
Тошкент шаҳри мамлакатнинг асосий таълим маркази сифатида ўз мавқеини сақлаб қолмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА