Ўзбекистон ва Қозоғистон: суд тизими ўртасида тажриба алмашилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд делегацияси Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бўлиб, кенгаш раиси Д.Малахов билан учрашди.
Унда судьялар корпусини шакллантириш, судьяларни танлаш ва уларнинг касбий фаолиятини баҳолаш, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асослари ва тартиби бўйича Қозоғистон Республикаси тажрибаси борасида фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, икки давлат суд тизими ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундай мулоқотлар Ўзбекистон ва Қозоғистон суд тизими ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, одил судловни таъминлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва бу борадаги илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Н.Абдураимова, ЎзА