Жорий йил февраль ойида Масқат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон бизнес етакчилари ва таълим муассасалари вакилларини бирлаштирган аёл тадбиркорлар форуми бўлиб ўтган эди. Мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу тадбирда икки мамлакат мактаблари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ғояси илгари сурилди. Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад ўзбек маданияти, тарихи ва таълим соҳасидаги ютуқларимизни тарғиб қилиш, шунингдек ўзаро сайёҳлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат эди.

Самарали музокаралар натижасида Халқаро бакалавриат (IB) дастури асосида фаолият юритаётган Набил Ҳажлавий раҳбарлигидаги “MySchool” ва Узбекистонлик мактаб таъсисчиси Зебо Муминова бошчилигидаги “NovaSchool” мактаблари ўзаро шерикликка қизиқиш билдирди. Ҳозиргача томонлар тасдиқлаган алмашинув дастури асосида икки мамлакат ўқувчилари грант асосида 7 кунлик тажриба алмашиш тадбирида иштирок этмоқда.

9-16 апрель кунлари бўлиб ўтган лойиҳанинг биринчи босқичида “NovaSchool” ёшлари – жами 9 нафар ўқувчимиз Масқатда Ўзбекистоннинг маданияти, тарихи ва анъаналарини намойиш этди. Шунингдек, Ўмон маданий мероси билан танишиб, тенгқурлари билан дўстона алоқа ўрнатди.

“MySchool” тингловчилари жорий йил кузи охирида Тошкентга жавоб ташрифини амалга оширади.

Мазкур ташаббус ҳар икки мактаб ўқувчилари дунёқарашини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳамда Ўмон ўртасида маданий дипломатия механизмини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамдир.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА 

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ўмон таълим алмашинуви ривожланмоқда