Ўзбекистон ва Ҳиндистон: гуманитар ҳамкорлик янада кенгайтирилади
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида Глобал меҳр-шавқат учун Сатяртҳи ҳаракати бош директори Асмита Сатяртҳи билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма семинарлар, экспертлар учрашувлари ва парламент муҳокамаларини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш, ёш аёл етакчиларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий лидерликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Н.Абдураимова, ЎзА