Ўзбекистон ва Арманистон сиёсий маслаҳатлашув ўтказди
Ўзбекистон ва Арманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги босқичи Ереванда бўлиб ўтди. Йиғилишга икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Мнацакан Сафарян раислик қилди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги учрашувлар давомида белгиланган мақсадга йўлида эришилган ютуқлар кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида саноат ҳамкорлиги, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, рақамли технология, туризм ва таълим соҳаларидаги мавжуд салоҳиятдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
С.Раҳимов, ЎзА